Албания ва Бурунди Ўзбекистонга янги элчиларини юборди
Жамият
−
28 Ноябрь 2025 913 1 дақиқа
Генц Пецани Албаниянинг, Жозеф Нкурунзиза эса Бурундининг Ўзбекистондаги янги элчиси этиб тайинланди. Улар кеча, 27 ноябрь куни Ўзбекистон Ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидовга ишонч ёрлиқлари нусхаларини топширди. Бу ҳақда Ташқи ишлар вазири ўзининг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларида маълум қилди.
Қайд этилишича, ТИВ раҳбари ва Албания элчиси ўртасидаги суҳбатда ўзаро савдо, инвестициялар, туризм, таълим ва маданий алмашинув соҳаларида ҳамкорликни кенгайтиришга эътибор қаратилган. Томонлар сиёсий мулоқотни мустаҳкамлаш ҳамда икки томонлама шерикликни чуқурлаштиришга хизмат қиладиган янги ташаббусларни қўллаб-қувватлаш борасида умумий интилишларини ифода этган.
Бурундининг мамлакатдаги биринчи элчиси Жозеф Нкурунзиза билан музокаралар эса “самарали ва келажакка йўналтирилган” бўлган.
“Давлатларимиз ўртасидаги алоқаларнинг ривожланаётган салоҳияти ҳақида фикр алмашдик. Шунингдек, халқаро ва минтақавий ташкилотлар доирасидаги ҳамкорликни кучайтириш масалаларини ҳам кўриб чиқдик”, деб ёзади вазир.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Бахтиёр Саидов Сомалининг Ўзбекистондаги биринчи элчиси Фатхудин Али Моҳамед билан учрашув ўтказганди.
Live
Барчаси31 Декабрь 2025
Фарғона давлат техника университети ректори Қўнғиротбой Шариповга янги ўринбосар бўлди.
30 Декабрь 2025
30 Декабрь 2025
30 Декабрь 2025
29 Декабрь 2025