“Ал-Наср”га янги мураббий тайинланди
Спорт
−
18 Сентябрь
3529“Милан” клубининг собиқ устози италиялик Стефано Пиоли Саудия Арабистонининг “Ал-Наср” клуби устозига айланди. Бу ҳақда футбол журналисти Фабрицио Романо Х'даги саҳифасида маълум қилди.
Манбага кўра, томонлар ўртасидаги келишув 2 йилга мўлжалланган. 2026 йилгача имзоланган шартнома кейинчалик ўзаро келишувга кўра яна 1 йилга узайтирилиши мумкин.
58 ёшли Пиолининг охирги иш жойи “Милан” клуби бўлиб келаётганди. У “россонерилар” сафида 5 йиллик фаолияти давомида жамоага жами 240 та ўйинда мураббийлик қилди. “Қизил-қоралар” Пиоли билан биргаликда Италия А Сериясида ғолиб бўлди ва Европа Чемпионлар лигасининг ярим финалига қадар етиб борди.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ португалиялик мутахассис Луиш Каштру “Ал-Наср”дан истеъфога чиқарилгани хабар қилинганди.