“Ал-Иттиҳод” мураббийи ва Бензема ўртасида можаро борми? (видео)
Спорт
−
24 Август 2023 3456 1 дақиқа
Саудия Арабистонининг “Ал-Иттиҳод” клуби бош мураббий Нуну Эшпириту Санту ва Карим Бензема ўртасида ҳеч қандай келишмовчилик йўқлигига ишора қилган ҳолда, ўз саҳифасида янги видео эълон қилди.
Видеода Карим Бенземани яхши кайфиятда кўриш мумкин.
“Карим Бензема, ҳар доим бахтли”, дейилади Саудия клуби хабарида.
ОАВда Бензема ва мураббий Нуну Эшпириту Санту ўртасидаги муносабатлар ёмонлашгани ҳақида хабарлар тарқалганди.
Қайд этилишича, португалиялик мутахассис Бенземани асосий таркибга киритмоқчи эмас, чунки унга ҳужумчининг ўйин услуби ёқмайди ва дастлаб мураббий франциялик футболчи трансферига қарши бўлган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Бензема ва Канте яна бир франциялик футболчи Рафаэль Варанни Жидда клубига олиб келмоқчи эканлиги хабар қилинганди. Саудия клуби вакиллари Бензема ва Канте Варанни “Ал-Иттиҳод”га ўтишга кўндира олишига ишонмоқда.
Live
Барчаси