АҚШнинг яна бир штатида ўлат қайд этилди
Олам
−
18 Август 2020
12432АҚШнинг Калифорния штатида сўнгги беш йилда илк бор ўлат билан касалланиш ҳолати қайд этилди. Элдорадо округида яшовчи америкаликда ўлатга чалинган. Бу ҳақда KTLA телеканали штат соғлиқни сақлаш департаментига асосланиб хабар берди.
“Тахминларга кўра, фуқаро бурга тишлагандан кейин касалланган. Бу районда 2016-2019 йилларда бацилла ўлати ташувчи 20 та кемирувчи аниқланган”, дейилади хабарда.
Калифорния Соғлиқни сақлаш вазирлиги маълумотига кўра, касаллик жануби-шарқий чўл зонаси ва Сан-Хоакин водийсидан ташқари штатнинг барча ҳудудига тарқалган.
Сўнгги бор Калифорнияда 2015 йилда ўлат билан касалланиш қайд этилганди. Ўшанда Лос-Анжелес округида яшовчи икrи одам касалликка чалинган. Уларнинг иккиси ҳам соғайган.
Аввалроқ, Колорадо штатида бубон ўлати қайд этилганди. Касаллик унга олмахондан юққани тахмин қилинган.
LiveБарчаси