АҚШнинг Украинага ёрдами тўхтамайди – Ҳаррис (видео)
Олам
−
18 Февраль
5898АҚШнинг Украинага ёрдами ўзгаришсиз қолади ва давом этади. Бу ҳақда АҚШ вице-президенти Камола Ҳаррис Мюнхен хавфсизлик конференцияси доирасида Украина Президенти Владимир Зеленский билан учрашуви чоғи маълум қилди.
“АҚШ Президенти Жозеф Байден ва мен сиз, Украина халқига ёрдам беришга аҳд қилдик", деган у.
Украина раҳбари эса АҚШга қўллаб-қувватлов учун миннатдорлик билдирган.
"Мен Америка Қўшма Штатларининг бутун дунёни бир бўлишга ва Россия ҳужумларига қарши туришга кўмаклашган ҳаётий ёрдами ва етакчилигидан миннатдорман", деган Зеленский.
Маълумот учун, ўтган йилдан бери АҚШнинг Украинага ёрдам жўнатиши мамлакатда катта машмашаларга сабаб бўлиб келмоқда. Демократлар Украинани қўллаб-қувватлаш тарафдори бўлса, республикачилар ўзга давлатга ёрдам бергандан кўра, ўз мамлакатининг чегараларини мустаҳкамлаш учун пул ажратишни талаб қилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, Зеленский конференция доирасида Германия ва Франция билан Украина учун хавфсизлик кафолатлари бўйича икки томонлама келишувларни имзолаган эди.
LiveБарчаси