АҚШнинг собиқ давлат котиби Помпео Тайванга келди
Олам
−
26 Сентябрь 2022
7604АҚШнинг собиқ давлат котиби Майкл Помпео бугун, 26 сентябрь куни Тайванга келди. Бу ҳақда оролнинг марказий ахборот агентлиги хабар берди.
Сиёсатчи эртага, 27 сентябрь куни Тайбэйнинг “Цзию шибао” газетаси ташаббуси билан жанубий Гаосюн шаҳрида бўлиб ўтадиган Global Taiwan Business Forum’да иштирок этади. Тадбирда 300 га яқин тадбиркор ва бошқа иштирокчилар, жумладан, хорижлик меҳмонлар қатнашиши кутилмоқда. Бундан ташқари, америкалик меҳмон Тайваннинг бир қанча юқори технологияли компанияларига ташриф буюради.
Помпео жорий йилнинг март ойи бошида оролга ташриф буюрган эди. Шундан сўнг Тайвань маъмурияти раҳбари Цай Инвэнь икки томонлама алоқаларни мустаҳкамлашга қўшган катта шахсий ҳиссаси учун унга орден топширди.
Янги саёҳат Тайванни Хитой ҳудудининг бир қисми деб ҳисоблайдиган ва Помпеони мамлакат суверенитетини бузадиган қадамлар учун масъул сиёсатчилар қаторига қўйган Пекинни яна ғазаблантириши мумкин. Ўтган йилнинг январь ойида Хитой расмийлари АҚШнинг 28 нафар фуқаросига, жумладан, собиқ давлат котибига нисбатан санкциялар жорий қилган эди.
Сўнгги пайтларда Пекин билан муносабатларнинг кескинлашуви фонида Вашингтон Тайбэй билан алоқаларини сезиларли даражада кучайтирди, бу Америка делегацияларининг оролга мунтазам ташрифлари, жумладан, АҚШ Конгресси орқали ҳам ўз аксини топди. Охирги икки ой ичида АҚШ Конгресси Вакиллар палатаси спикери Нэнси Пелоси, бир қанча сенаторлар ва губернаторлар Тайванга ташриф буюрди. ХХР бундай ташрифларни провокация ва Хитойнинг ички ишларига аралашиш деб ҳисоблайди.
LiveБарчаси