АҚШнинг нуфузли шахмат клуби Тоҳиржоновага миннатдорлик билдирди
Жамият
−
17 Февраль
6169Яқиндагина федерациясини Ўзбекистонга ўзгартирган ва бир неча йиллардан буён АҚШ терма жамоаси сафида шахмат ўйнаб келган ўзбекистонлик гроссмейстер Гулруҳбегим Тоҳиржоновага Американинг “Saint Louis Chess Club” ва “World Chess Hall of Fame” клублари ўз миннатдорлигини билдирди. Бу ҳақда “UzChess” лойиҳаси матбуот хизмати хабар берди.
“Буни эълон қилиш биз учун жуда оғир. Шахсий сабабларга кўра, Гулруҳбегим Тоҳиржонова ўз федерациясини ўз ватани Ўзбекистонга ўтказишга қарор қилди. Бу хабар Ўзбекистонда бўлиб ўтган матбуот анжуманида эълон қилинди. Биз Бегимнинг Америка сафида ўйнаган даврида “Saint Louis Chess Club” ва “World Chess Hall of Fame”га қўшган улкан ҳиссаси учун миннатдорлигимизни билдирамиз. Унинг фидойилиги, машаққатли меҳнати ҳамда ижобий кайфиятини қадрлаймиз ва уни соғинамиз. Бегимга шахматдаги келгуси фаолиятида улкан зафарлар тилаб қоламиз!” дейилади Америка шахмат клуби баёнотида.
Қайд этиш жоиз, 12 февраль куни Тоҳиржонова Ўзбекистон шахмат федерацияси аъзосига айланди. Бундан кейин халқаро мусобақларда Тоҳиржонова Ўзбекистон аёллар терма жамоаси сафида дона суради.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Президент Шавкат Мирзиёев Тоҳиржонова билан суҳбатлашгани хабар қилинганди. Суҳбат чоғида давлат раҳбари унинг Ўзбекистонга қайтганидан хурсанд эканини билдирди.
LiveБарчаси