Мирзиёев шахматчи Гулруҳбегим Тоҳиржонова билан гаплашди (видео)

Жамият

image

Президент Шавкат Мирзиёев жорий йилнинг 14 февраль куни халқаро гроссмейстер Гулруҳбегим Тоҳиржонова билан суҳбатлашди.

Суҳбат чоғида давлат раҳбари унинг Ўзбекистонга қайтганидан хурсанд эканини билдирган.

“Фақат курашамиз. Кўрганимдан, танишганимдан хурсандман. Жуда кўп яхши гаплар эшитганман”, деган Президент гроссмейстерга.

Учрашувдан сўнг Тоҳиржоновадан нима сабаб уни Ўзбекистонга қайтаргани ҳақида сўралди. Шахматчи эса аввало Мирзиёевнинг спортга, аёл спортчиларга бераётган эътибори туфайли қайтганини айтган.

“Биринчи навбатда Президентимизнинг спортга, айниқса спортчи қизларга бераётган эътибори туфайли. Ва умуман ёшларга қаратилаётган эътибор кучайди. Менга ҳам қайтиб келишни таклиф қилишганди ва қайтиб келдим”, дейди у.

Маълумот учун, Тоҳиржонова 2021 йилдан буён АҚШ терма жамоаси сафида дона суриб келаётганди. У 2023 йилда Американинг энг яхши аёл шахматчиси соврини билан тақдирланган.

Қайд этиш жоиз, Тоҳиржонова ўз вақтида Ўзбекистон шахмат федерацияси раҳбарияти билан низолар сабаб Ўзбекистон терма жамоаси аъзолигидан кетган. У 2022 йил декабрь ойида Қозоғистоннинг Олмаота шаҳрида ўтказилган шахматнинг рапид ва блиц йўналишларида ўтказилган Жаҳон чемпионатида Гулруҳбегим АҚШ байроғи остида ўз опаси Нафиса Мўминовага қарши дона суриб, ғалаба қозонган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ кўп йиллардан буён Америка Қўшма Штатлари терма жамоаси сафида шахмат ўйнаб келаётган ўзбекистонлик гроссмейстер Гулруҳбегим Тоҳиржонова яна Ўзбекистон терма жамоаси шарафини ҳимоя қилиши ҳақида хабар берилганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Шавкат Мирзиёев Гулруҳбегим Тоҳиржонова халқаро гроссмейстер

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг