Гулруҳбегим Тоҳиржонова Ўзбекистон шахмат федерациясига қайтди
Спорт
−
12 Февраль
7010Кўп йиллардан буён Америка Қўшма Штатлари терма жамоаси сафида шахмат ўйнаб келаётган ўзбекистонлик гроссмейстер Гулруҳбегим Тоҳиржонова яна Ўзбекистон терма жамоаси шарафини ҳимоя қиладиган бўлди. Бу ҳақда “UzChess” лойиҳаси матбуот хизмати хабар берди.
“Халқаро спорт устаси Гулруҳбегим Тоҳиржонова АҚШ федерациясидан Ўзбекистонга қайтишга қарор қилди. 2016 йилда аёл гроссмейстер, 2024 йилда халқаро спорт устаси унвонларига эришган спортчимизнинг қарори Ўзбекистон шахматини жаҳон миқёсида янада кучайтириш учун хизмат қилади”, дейилади манба хабарида.
Маълумот учун, Тоҳиржонова 2021 йилдан буён АҚШ терма жамоаси сафида дона суриб келаётганди. У 2023 йилда Американинг энг яхши аёл шахматчиси соврини билан тақдирланган.
Қайд этиш жоиз, Тоҳиржонова ўз вақтида Ўзбекистон шахмат федерацияси раҳбарияти билан низолар сабаб Ўзбекистон терма жамоаси аъзолигидан кетган. У 2022 йил декабрь ойида Қозоғистоннинг Олмаота шаҳрида ўтказилган шахматнинг рапид ва блиц йўналишларида ўтказилган Жаҳон чемпионатида Гулруҳбегим АҚШ байроғи остида ўз опаси Нафиса Мўминовага қарши дона суриб, ғалаба қозонган
LiveБарчаси