АҚШнинг бойликлари ортида катта жиноятлар ётади – Путин

Олам

image

Ғарбнинг бойлиги асосан мустамлакачилик ва қулликка асосланган.  Бу ҳақда Россия Президенти Владимир Путин Санкт-Петербург халқаро маданият форумида айтиб ўтди.

"Кўпгина мамлакатлар, хусусан, Европа давлатлари ва Қўшма Штатлар эга бўлган бойлик, албатта, асосан ўтмишдаги адолатсизликлар, мустамлакачилик ҳамда ўзга халқларни қул қилиш орқали тўпланган", дейди Россия етакчиси.

Путин бундан аввал ҳам ўз чиқишларида  янги кўп қутбли дунё тартибини ўрнатиш, жумладан, Осиё, Африка, Яқин Шарқ ва Лотин Америкаси учун янада демократик ва адолатли жамият барпо этиш ҳақида гапирган. У шунингдек, Африка ниҳоят мустамлакачилик ва неоколониализмнинг "оғир мероси" дан халос бўлаётганини олқишлаган.

Қизиқарли томони, Ғарбни босқинчилик ва қулдорликда айблаган Путин яқин ўтмишдаги ва айни пайтдаги Россиянинг империалистик сиёсати ҳақида ҳеч нарса демаган.

Эслатиб ўтамиз, олдинроқ Россия Президенти Владимир Путин МДҲ Хавфсизлик кенгаши котиблари йиғилиши иштирокчиларига йўллаган видеомурожаатида дунёда вазият ниҳоятда кескинлигича қолаётгани – турли минтақаларда эски можаролар авж олиб, янги можаро ўчоқлари пайдо бўлаётгани ҳақида гапирганди. 


Мақола муаллифи

Теглар

АҚШ Путин қулдорлик

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг