АҚШнинг икки штатида хавфли вирус туфайли комендантлик соати жорий қилинди

Олам

image

АҚШда икки штат аҳолиси шарқий от энцефалити (EEE) тарқалиши сабабли кечки пайт уйларини тарк этмасликка чақирилди. Бу ҳақда “Daily Mail” хабар берди.

Вермонт ва Массачусетс штатларида кечки оммавий тадбирлар одамларнинг хавфли касалликка чалиниш эҳтимоли туфайли бекор қилина бошланди. Маълум бўлишича, ушбу вирус чивинлар орқали юқади. У миянинг шишишига ва ўлимга олиб келиши мумкин.

Маҳаллий Соғлиқни сақлаш департаменти штат аҳолисига чивинлар фаоллигининг кучайиши даврида 18:00 дан 6:00 гача кўчага чиқмасликни тавсия қилди.

Маълумот учун, вирус билан боғлиқ ҳолат Қўшма Штатларда биринчи марта қайд этилаётгани йўқ. Беш йил муқаддам Мичиган штатида яшовчи 64 ёшли америкалик чивин чақиши оқибатида вафот этган. Касаллик белгилари тўсатдан пайдо бўладиган иситма, титроқ ва бўғимларда оғриқ билан юзага чиқади. Бундан ташқари, ўткир бош оғриғи, титроқ, миянинг яллиғланиши ва фалажга ҳам олиб келиши мумкин.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Хитойнинг Пекин микробиология ва эпидемиология институти олимлари одамнинг асаб тизимига зарар етказувчи янги вирусни аниқлаган эди.


Мақола муаллифи

Теглар

АҚШ от энцефалити Вермонт Массачусетс

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг