АҚШга бораётган ўзбекистонликлар сони кўпайди
Бу қизиқ
−
16 Сентябрь 2025 9198 1 дақиқа
Жорий йилнинг январь-июль ойларида жами 8 минг Ўзбекистон фуқароси туристик мақсадларда АҚШга сафар қилган. Бу ҳақда Миллий статистика қўмитаси хабар берди.
Қайд этилишича, бу кўрсаткич ўтган йилнинг мос даври билан солиштирилганда 996 нафарга ёки 14,3 фоизга ошган.
Жорий йилнинг 7 ойида АҚШга сафар қилган Ўзбекистон фуқароларининг сафар мақсадлари бўйича қуйидагича:
- сайёҳлик – 5683 нафар;
- қариндошларни йўқлаш – 1978 нафар;
- ўқиш – 179 нафар;
- хизмат юзасидан – 104 нафар;
- даволаниш – 23 нафар.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ АҚШда қонуний қолиш ҳуқуқига эга бўлмаган 39 нафар Ўзбекистон фуқароси ушбу мамлакатдан депортация қилингани ҳақида хабар берилган эди.
Live
Барчаси31 Декабрь 2025
Фарғона давлат техника университети ректори Қўнғиротбой Шариповга янги ўринбосар бўлди.
30 Декабрь 2025
30 Декабрь 2025
30 Декабрь 2025
29 Декабрь 2025