39 ўзбекистонлик АҚШдан депортация қилинди

Жамият

image

39 нафар Ўзбекистон фуқароси АҚШдан депортация қилинди. Бу ҳақда АҚШнинг Тошкентдаги элчихонаси маълум қилди.

Кеча, 7 сентябрь куни Америка Қўшма Штатлари Ўзбекистонга депортация рейсини амалга ошириб, АҚШда қонуний қолиш ҳуқуқига эга бўлмаган 39 нафар Ўзбекистон фуқаросини қайтарган. Билдирилишича, ушбу парвоз АҚШ чегараларини мустаҳкамлаш бўйича олиб бораётган ҳаракатлар тизимининг навбатдаги қисми ҳисобланади.

“АҚШ ноқонуний иммиграцияга барҳам бериш, мамлакат чегаралари ва фуқароларини ҳимоя қилишга қатъий бел боғлаган. АҚШга ноқонуний кириб келганлар қамалади ва депортация қилинади.  Америка Қўшма Штатлари Ўзбекистон ҳукуматига АҚШнинг депортация жараёнларини амалга оширишдаги яқин ҳамкорлиги учун ўзининг чуқур миннатдорлигини яна бир бор изҳор этади”, дейилади хабарда.

Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг апрель ойида ҳам АҚШ ҳудудида қонуний асосларсиз бўлиб турган ва депортация қилинадиган хорижликлар рўйхатига киритилган Ўзбекистон фуқаролари чартер рейс орқали ватанга қайтарилганди.  Мазкур амалиёт доирасида Нью-Йорк–Тошкент йўналиши бўйича махсус чартер рейси ташкил этилди. АҚШ мазкур амалиётни тарихий деб атаб, Ўзбекистонга миннатдорлик билдирди.


Мақола муаллифи

Теглар

АҚШ Ўзбекистон депортация

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг