АҚШда Туркияни НАТОдан чиқариб юбориш таклиф қилинди 

Олам

image

Туркия Швеция ва Финляндиянинг альянсга қўшилиши борасидаги сиёсати ва позицияси туфайли НАТОдан чиқарилиши керак. Бу ҳақда Яқин Шарқ форуми президенти, шарқ тарихчиси Даниэль Пайпс (АҚШ) таъкидлаган.  

Мутахассис Анқаранинг ҳаракатини “шантаж” деб атаган. Шарқшуноснинг сўзларига кўра, Туркия иттифоқни кенгайтиришга рози бўлиш эвазига ўзи учун афзалликларни муҳокама қилишга ҳаракат қилмоқда. Шу билан бирга, эксперт Туркиянинг сўнгги йигирма йилликдаги халқаро сиёсатининг барча соҳаларини танқид қилган. 

“1952 йилдан 2002 йилгача Туркия НАТОнинг жуда яхши иттифоқчиси бўлган, аммо сўнгги 20 йилда у жуда ёмон бўлиб қолди. Ҳатто иттифоқчи ҳам эмас. Анқара Греция каби НАТО аъзоларига душман сиёсатини юритади, у Сурияга бостириб кирди, Европага суриялик муҳожирлар билан таҳдид қилди, Россиядан С-400 комплексларини сотиб олади”, деган Пайпс. 

Унинг фикрича, Анқаранинг сиёсати ва НАТОнинг кенгайиши борасидаги позицияси туфайли Туркия энди иттифоқнинг бир қисми эмас. 

“Туркияни НАТОдан чиқариб ташлаш вақти келди. У Россия, Хитой ва Эрон томонга кетаверсин”, дея хулоса қилган у.

Финляндия ва Швециянинг НАТОга интилишлари

Россиянинг Украинага қарши уруш бошлаши ортидан узоқ йиллар давомида бетарафлик мақомида бўлиб келган Финляндия ва Швеция НАТОга қўшилиш ҳаракатига тушди. 

Жорий йилнинг 12 май куни Финляндия Президенти ва Бош вазири мамлакат НАТОга қўшилишини қўллаб-қувватлаши маълум бўлди. НАТО ҳам бу давлатни ортиқча жараёнларсиз ташкилотга олишга тайёрлиги билдирилди.

Бунинг ортидан расмий Москва Финляндия НАТОга қўшилса, Россия жавоб чораларини кўришга мажбур бўлишини эълон қилди. Хусусан, Россия ўз миллий хавфсизлигига бу борада юзага келадиган таҳдидларни тўхтатиш учун ҳам ҳарбий-техник, ҳам бошқа характердаги жавоб чораларини кўриши айтилди.

11 май куни эса Буюк Британия Бош вазири Борис Жонсон иккала давлатга ташриф буюриб, Швеция ва Финляндия раҳбарлари билан ўзаро хавфсизлик кафолатларини имзолади.

13 май куни эса НАТО аъзоси бўлган Туркия Президенти Ражаб Тойиб Эрдўған Финляндия ва Швециянинг НАТОга аъзо бўлишига ижобий қарамаслигини билдирди. Бунга икки давлат Туркия террорчи деб тан PKK'ни кўллаб-қувватлаши сабаб қилиб кўрсатилди.

18 май куни Финляндия ва Швеция расман НАТОга аъзо бўлиш учун ариза топширди. Эрдўған эса Туркия ушбу икки давлатнинг НАТОга киришига йўл қўйиб, Греция билан йўл қўйган хатосини такрорламаслигини айтди.


Мақола муаллифи

Теглар

НАТО Туркия

Баҳолаганлар

120

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг