АҚШда торнадолар 26 кишининг ҳаётига зомин бўлди

Олам

image

АҚШнинг Миссисипи штатида содир бўлган кучли торнадо камида 25 кишининг ҳаётига зомин бўлди, кучли шамол туфайли катта зарар кўрган Алабама штатида ҳам яна бир киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда “Reuters” хабар берди.

Миссисипи штатининг Жексон шаҳридаги Миллий об-ҳаво хизмати метеорологининг сўзларига кўра, торнадо ер юзини тахминан бир соат давомида айланиб ўтган ва тахминан 274 км масофада вайронагарчилик йўлини яратиб, юзлаб биноларни вайрон қилган. Довулдан 1700 нафар аҳоли истиқомат қилувчи Роллинг Форк шаҳри энг кўп зарар кўрган. Ундаги уйлар харобага айланган, дарахтлар синган, машиналар турли томонга отилмоқда. Шаҳардаги сув минораси ерга қулаб тушган. 

“Биз биламизки, кўплаб одамлар жароҳатланган. Қидирув-қутқарув гуруҳлари ишини давом эттирмоқда. Бироқ йўқотишлар бу шаҳарларда абадий изини қолдиради”, деб ёзган Миссисипи губернатори Тейт Ривз Twitter’да.

Шунингдек, у фавқулодда ҳолат эълон қилгани ва Президент Жо Байден билан музокаралар олиб борганини маълум қилган. Ривзнинг сўзларига кўра, Байден Миссисипи ҳукуматини уларга ёрдам берилишига ишонтирган.

Алабама штатида трейлерда яшовчи эркак вафот этди. Трейлер ағдарилган ва штат резиденти олган жароҳатларидан вафот этган. Бу штатда 25 март куни торнадодан кейин қайд этилган ягона ўлим бўлган.


Мақола муаллифи

Теглар

АҚШ кучли шамол торнадо

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг