АҚШда самолёт қулади, 4 киши қурбон бўлди

Олам

image

АҚШнинг Техас штатида самолёт қулаши оқибатида 4 киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда маҳаллий ОАВ хабар бермоқда. 

Piper PA-46 самолёти Остиндан Луизианага учаётган бўлган. 

Ҳалокат техник носозликлар туфайли юзага келган, самолёт Ҳиллтоп Лакес аэропортига фавқулодда қўнишга мажбур бўлган ва қулаб тушган. 

Самолётда бўлганларнинг барчаси вафот этгани айтилмоқда. 

АҚШ Миллий транспорт хавфсизлиги кенгаши ҳолат бўйича текширувни бошлади.


Мақола муаллифи

Теглар

АҚШ

Баҳолаганлар

74

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг