АҚШда кўприкнинг қулаши оқибатида олти киши ҳалок бўлди
Олам
−
27 Март
5707Аввалроқ АҚШнинг Мэриленд штатидаги Балтимор шаҳрида юк кемаси бориб урилиши оқибатида узунлиги 2,5 км бўлган автомобиль кўприги сувга қулаб тушганди. Ушбу фожиада олти киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда “NBC News” хабар берди.
Brawner Builders қурилиш компаниясининг ижрочи вице-президенти Жеффри Прицкерга кўра, бир киши қутқариб қолинган. У бошқа тафсилотларни келтирмаган.
АҚШ Президенти Жо Байденнинг айтишича, Оқ уйда кўприкнинг қулаши атайлаб қилинган ҳаракат деб ҳисоблашга асос йўқ.
Эслатиб ўтамиз, кеча, 26 март куни Патапско дарёси устидаги Фрэнсис Скотт Ки кўприги қулаб тушди. Сингапур байроғи кўтарилган юк кемаси кўприк пойдеворига бориб урилган.
Тўқнашувдан сўнг кема ёниб, чўкиб кетган. Балтимор ўт ўчириш бошқармаси хабарига кўра, воқеа содир бўлган вақтда ўтиш жойида етти нафар қурилиш ишчиси ишлаган. Минтақада фавқулодда ҳолат эълон қилинган.
Мэриленд губернатори Уэс Мурнинг сўзларига кўра, қулаган кўприк остидаги сувдан гидролокатор ёрдамида бешта автомобиль, жумладан, учта енгил автомобиль ва цемент юк машинаси топилган.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь