АҚШда “блэкаут” бўлиши мумкинлиги айтилди

Олам

image

Агар Америка Қўшма Штатлари ҳукумати кўмирда ишлайдиган иссиқлик электр станцияларини ёпишда давом этса, мамлакат электр таъминотида катта узилишларга дуч келиши мумкин. Буни Ғарбий Виржиния кўмир саноати ассоциацияси президенти Крис Гамильтон “Fox News” телеканалига берган интервьюсида айтиб ўтди.

“Тўхташ узоқ вақт давом этиши мумкин. Эҳтимол, биз ҳам электр энергияси истеъмолини рационга киритармиз”, дейди Гамильтон.

Мутахассиснинг ишончи комилки, бу йил қиш совуқ бўлса, мутасаддилар об-ҳавога чидай олмайди.

“Аввалроқ АҚШ Президенти Жо Байден кўмирда ишлайдиган иссиқлик электр станциялари жуда қиммат эканлигини, қайта тикланадиган энергия манбаларига ўтиш учун уларни бутун мамлакат бўйлаб ёпишни режалаштираётганини таъкидлаган эди”, дея аниқлик киритди телеканал. 

Жо Байден вице-президент бўлган 2009 йилдан бери 2021 йилда электр станциялари сони деярли 600 тадан 269 тага камайди.

Мутахассисларнинг таъкидлашича, кўмир экологик жиҳатдан энг “ифлос” ёқилғи ҳисобланади, кўмир саноатига эса ҳали ҳам етарли миқдорда сармоя киритилмоқда.

Соҳиба Комиловна


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

блэкаут

Баҳолаганлар

314

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made