АҚШда бино қулаши натижасида ҳалок бўлганлар ва йўқолганлар сони ортмоқда
Олам
−
26 Июнь 2021
10893Аввалроқ, АҚШнинг Флорида штатининг Сарфсайд шаҳрида 12 қаватли турар-жой биноси қулаб тушгани, натижада бир киши ҳалок бўлгани ва 99 киши бедарак йўқолгани ҳақида хабар бергандик.
Сўнгги маълумотларга кўра, ҳодиса натижасида бедарак йўқолганлар сони 159 кишига етган. Бу ҳақда Майами-Дейд округи раҳбари Даниэлла-Ливайн Кава маълум қилган.
“Жойи аниқланмаган одамлар сони 159 кишига етди”, деган у.
Шунингдек, округ раҳбарига кўра, қурбонлар сони тўрттага етган. Айни пайтда воқеа жойида қидирув-қутқарув ишлари давом этмоқда.
Маълумот ўрнида, ҳодиса 24 июнь куни эрталаб содир бўлган. Кўп қаватли бинонинг ярми тўлиқ, иккинчиси қисман қулаб тушган.
АҚШ Президенти Жо Байден ушбу вазият юзасидан фавқулодда ҳолат эълон қилган. Давлат раҳбари штатга федерал ёрдам кўрсатишни буюрган. Шунингдек, у Фавқулодда вазиятларни бошқариш федерал агентлигига зарур фавқулодда чораларни амалга оширишда ёрдам беришга ҳамда фавқулодда вазият оқибатларини юмшатиш учун зарур бўлган асбоб-ускуналар ва ресурсларни ўз хоҳишига кўра сафарбар этишга ваколат берган.
LiveБарчаси