АҚШда 12 қаватли турар-жой биноси қулади (фоторепортаж)

Олам 7941
image

АҚШнинг Флорида штатининг Сарфсайд шаҳрида 12 қаватли турар-жой биноси қулаб тушди. Натижада бир киши ҳалок бўлган ва 99 киши бедарак йўқолганлар рўйхатига киритилган. Бу ҳақда “CBS News” хабар берган.  

Таъкидланишича, ҳодиса кеча, 24 июнь куни эрталаб содир бўлган, у ҳақда маълумотлар эса кейинроқ пайдо бўла бошлаган. Кўп қаватли бинонинг ярми тўлиқ, иккинчиси қисман қулаб тушган. Бинонинг қулаши сабаблари ҳали аниқланмаган. 

Воқеа жойида кенг кўламли қутқарув-қидирув операцияси бошланган: бунга махсус техника билан бир неча ўнлаб одамлар, шунингдек, қидирув итлари жалб қилинган. Қайд этилишича, йиқилган бино вайроналари остида операция давом этмоқда — қутқарувчилар ер ости автотураргоҳида иш олиб бормоқда. 

АҚШ Президенти Жо Байден ушбу вазият юзасидан фавқулодда ҳолат эълон қилган. Давлат раҳбари штатга федерал ёрдам кўрсатишни буюрган. Шунингдек, у Фавқулодда вазиятларни бошқариш федерал агентлигига зарур фавқулодда чораларни амалга оширишда ёрдам беришга ҳамда фавқулодда вазият оқибатларини юмшатиш учун зарур бўлган асбоб-ускуналар ва ресурсларни ўз хоҳишига кўра сафарбар этишга ваколат берган.

Рушана Султонова
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 286
Рейтинг: 3.1
Теглар
t
×