АҚШда 158 та машина иштирокида ЙТҲ содир бўлди 

3-саҳифа

image

АҚШнинг Луизиана штатидаги кўприкни қалин туман қоплаши туфайли 158 та машина тўқнашиб кетди. Бу ҳақда “RuPosters” хабар берди.

Маълум қилинишича, Янги Орлеан ғарбидаги ҳудудда “супер туман”  ҳодисаси кузатилиши туфайли кўприкдан ўтаётган машиналарда кўриш масофаси деярли бутунлай йўқолган. Оқибатда 158 та машина иштирокида ЙТҲ содир бўлган ва камида 7 киши ҳалок бўлган, 25 киши шифохонага ётқизилган. 

“Қурбонлар сони ортиши кутилмоқда, чунки қулфланган машиналарда одамлар бўлиши мумкин. Ҳозирда хавфсизлик хизматлари вайроналарни тозалашда давом этмоқда”, дейилади хабарда.

Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 21 октябрь куни Тошкент вилояти Ўрта Чирчиқ туманида 6 та машина иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлган эди.


Мақола муаллифи

Теглар

АҚШ ЙТҲ

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг