Тошкент вилоятида 6 машина аварияга учради

Жамият

image

21 октябрь куни Тошкент вилояти Ўрта Чирчиқ туманида 6 та машина иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди. Бу ҳақда вилоят ИИББ ЙҲХБ матбуот хизмати хабар бермоқда.

“Ҳодиса 21 октябр куни соат 20:00 ларда туман ҳудудидан ўтган 4Р-22 автомобил йўлининг 20-километрида содир бўлган”, дейилади хабарда.

Маълумотларга кўра, 6 та транспорт воситаси тўқнашиб кетган. Бунга ҳайдовчилар оралиқ масофани сақламагани сабаб бўлган.

Машиналар ҳайдовчиларига биринчи тез тиббий ёрдам кўрсатилган. Маълум қилинишича, ҳодиса оқибатида ҳеч ким жабрланмаган.

Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 18 октябрь куни Сурхондарё вилоятидаги темирйўл кесишмасида тепловоз Spark русумли автомобиль билан тўқнашиб кетгани ҳақида хабар берилган эди.

Аввалроқ, Самарқанд шаҳрининг Садриддин Айний кўчасида содир бўлган ЙТҲ оқибатида уч киши ҳалок бўлганди.


Мақола муаллифи

Теглар

ЙТҲ Тошкент вилояти Ўрта Чирчиқ тумани

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made