Самарқандда даҳшатли ЙТҲда 3 ўсмир ҳалок бўлди (видео)
3-саҳифа
−
17 Октябрь 2023
18748Кеча, 16 октябрга ўтар кечаси Самарқанд шаҳрининг Садриддин Айний кўчасида содир бўлган ЙТҲ оқибатида уч киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда QALAMPIR.UZ'га вилоят ИИБ Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати матбуот хизмати хабар берди.
Аварияга учраган 17 ёшли ўсмир бошқарувидаги Nexia русумли автомобилда унинг икки дўсти ҳам бўлган. Ҳайдовчи бошқарувни йўқотиши оқибатида машина бетон тўсиққа бориб урилган. Қарама-қарши йўлга чиқиб кетгач, дарахтга тўқнашиб, ёниб кетган.
Афсуски, олган тан жароҳатлари туфайли ҳайдовчи воқеа жойида, икки йўловчи эса шифохонада вафот этган.
"Ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 266-моддаси 2-қисми (Одам ўлимига сабаб бўлган транспорт воситалари ҳаракати ёки улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, суриштирув ишлари олиб борилмоқда", дейилади вилоят ИИБ ЙҲХХнинг маълумотида.
Эслатиб ўтамиз, Самарқандда ҳайдовчи ухлаб қолиши оқибатида содир этилган йўл-транспорт ҳодисасида уч киши ҳалок бўлган эди.