АҚШ ва “Толибон” асирларни алмашди
Олам
−
19 Сентябрь 2022
8736“Толибон” Гуантанамо қамоқхонасида жазо ўтаётган ҳаракатнинг юқори мартабали вакили Бешир Нурзей эвазига Америка фуқаросини АҚШга топширди. Бу ҳақда “Толибон” муваққат ҳукуматининг Ташқи ишлар вазири Амирхон Муттақи Қобулда Нурзей билан қўшма матбуот анжуманида маълум қилди.
Муттақининг тушунтиришича, Нурзей эвазига “Толибон” Марк Фрериксни АҚШга топширган.
Бу алмашинув икки давлат муносабатларида янги саҳифа очади, дейди у.
Баъзи ишлар мажбурлаш ёки уруш йўли билан ишламайди, барча муаммоларни музокаралар йўли билан ҳал қилиш мумкин, дейди Муттақи.
Унинг сўзларига кўра, АҚШ ва унинг иттифоқчилари Афғонистонда 20 йил давомида жанг қилган бўлса-да, америкаликлар ҳеч қандай муваффақиятга эриша олмади, ҳатто ўта мураккаб ва мушкул масалалар ҳам мулоқот орқали ҳал қилинди.
LiveБарчаси