АҚШ Украинага ёрдам беришдан нега тўхтамаслигини айтди
Олам
−
20 Октябрь 2023
11779Украинага ҳарбий ёрдам кўрсатиш Америка хавфсизлиги учун ҳаётий аҳамиятга эга ва уни тўхтатиш мумкин эмас. Бу ҳақда АҚШ Президенти Жо Байден Оқ уйда ватандошларига телемурожаат билан чиқиши чоғида маълум қилди.
"Биламан, бу можаролар (Украина ва Фаластин-Исроил можаролари) узоқда бўлиб туюлиши мумкин. Американинг аралашуви нега керак, деган савол туғилиши табиий. Исроил ва Украина муваффақиятини таъминлаш нега ҳаётийлигини айтиб бераман. Бу Америка миллий хавфсизлиги учун зарур”, дейди АҚШ раҳбари.
У Россия Президенти Владимир Путин “Украинада ҳақиқий давлатчилик бўлганини инкор этаётганини” таъкидлаган. Шунингдек, Байден Россия Президентининг Ғарб Украинани қўллаб-қувватлашни тўхтатганида, Киев бир ҳафтадан ортиқ туриб бера олмас эди, деган сўзларини эслаган.
"Аммо биз ёрдам беришни ҳеч қачон тўхтатмаймиз”, деди Байден.
Бундан ташқари, Байден Путиннинг Польша ғарбий ерларини "Россия совғаси" деган сўзларига, шунингдек, Россия Хавфсизлик Кенгаши раиси ўринбосари Дмитрий Медведевнинг Болтиқбўйи мамлакатларини Россия вилоятлари деб атаганига эътибор қаратган.
"Буларнинг барчаси НАТО иттифоқчиларидир", деди Америка раҳбари.
Аввалроқ, Байден Қўшма Штатлар Украина бўйича Россия билан ҳарбий тўқнашувга интилмаётгани ҳақида гапирган эди.