Россия ва АҚШнинг тўқнашувини истамаймиз – Байден
Олам
−
20 Октябрь 2023
15132Америка Президенти Жо Байденнинг таъкидлашича, Қўшма Штатлар Украина бўйича Россия билан ҳарбий тўқнашувга интилмаяпти. Шу билан бирга, Америка раҳбари Қўшма Штатлар НАТО бўйича барча иттифоқчиларини, шу жумладан Болтиқбўйи давлатларини ҳимоя қилишга тайёрлигини маълум қилди.
“Биз [Шимолий Атлантика] Шартномаси талаб қиладиган НАТО [ҳудудининг] ҳар бир дюймини ҳимоя қиламиз. Биз Америка қўшинларининг Россияга қарши жанг қилишига интилмаяпмиз”, деди Жо Байден.
У Россияга қарши туриш учун Украинага АҚШ қуролли кучларини юбориш нияти йўқлигига аввалроқ бир неча бор ишонтирганини эслатиб ўтди.
"Бошиданоқ мен Америка қўшинларини Украинага жангга жўнатмаслигимни айтгандим. Украина фақат ёрдам сўраяпти: қурол-яроғ, ўқ-дорилар... Босқинчи рус қўшинларини ўз тупроғидан сиқиб чиқариш учун ҳарбий техникалар", дейди Президент.
Байденнинг сўзларига кўра, АҚШ Украинани қўллаб-қувватлашни тўхтатса, Осиё-Тинч океани минтақаси ва Яқин Шарқда вазият янада кескинлашади.
Америка етакчисининг сўзларига кўра, агар Қўшма Штатлар Украинага ёрдам беришдан бош тортса, “можаро ва тартибсизликлар хавфи дунёнинг бошқа қисмларига – Ҳинд-Тинч океани минтақасига тарқалади.
"Эрон Украинада Россияни, Яқин Шарқда ҲАМАС ва минтақадаги бошқа террорчи гуруҳларни қўллаб-қувватлайди", деб таъкидлаган Байден.
Аввалроқ, АҚШ Президенти Жо Байден нега Исроилни қўллаб-қувватлаётганини тушунтирган эди.
LiveБарчаси