Қария Байден Исроилга боришининг маъносини тушунтирди
Олам
−
18 Октябрь 2023
12779АҚШ Президенти Жо Байден Американинг яҳудий давлатини қўллаб-қувватлаётганини дунё кўриши учун Исроилга келганини айтди. Бу ҳақда у Исроил Бош вазири Беньямин Нетаньяху билан учрашувдан сўнг ўтказилган матбуот анжуманида маълум қилди.
"Мен оддий сабаб билан келдим: бутун дунё Қўшма Штатлар Исроилни ҳар қандай вазиятда қўллаб-қувватлашини кўриб қўйиши керак", деган АҚШ етакчиси.
Шунингдек, у Қўшма Штатлар "бугун, эртага ва ҳар доим" Исроил билан бирга бўлишини айтган.
"Қўшма Штатлар эркинликни ҳимоя қилиш, адолатга эришиш ва тинчликни қўллаб-қувватлаш учун сиз томонда. Бугун, эртага ва ҳар доим. Биз сизга ваъда берамиз", деган АҚШ Президенти.
Унинг қўшимча қилишича, Вашингтон “бегуноҳ, тинч одамлар учун кўпроқ фожиаларнинг олдини олиш учун” Исроил ва минтақадаги ҳамкорлари билан ишлашда давом этади.
Шунингдек, Байден Ғазо секторида юзлаб одамларнинг ҳаётига зомин бўлган шифохонага уюштирилган ҳужумда Исроилнинг алоқаси йўқлигини даъво қилган.
“Мен кўрганимдек, буни сиз (Исроил) эмас, балки бошқа томон қилганга ўхшайди. Бироқ, кўпчиликнинг бунга ишончи комил эмас”, деган АҚШ етакчиси.
Оқ уй раҳбари тиббиёт муассасасидаги портлашдан чуқур қайғуда эканини айтган. Байден "шундай вазиятга тушиб қолган бегуноҳ фаластинликлар" ҳаётини ҳимоя қилиш учун барча зарур чораларни кўришга чақирган.
Эслатиб ўтамиз, олдинроқ Жо Байден билан учрашган Исроил Бош вазири Биньямин Нетаньяху Исроилнинг ҳарбий зарбалари оқибатида Ғазодаги тинч аҳоли жабрланаётганини тан олганди.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь