АҚШ Украина ортидан Россия билан “ўйин” қилаётгани йўқ – Оқ уй
Олам
−
15 Ноябрь 2022 5474 2 дақиқа
Оқ уй Миллий хавфсизлик кенгашининг стратегик алоқалар бўйича координатори Жон Кирби Вашингтон Киевнинг орқасида Москва билан музокаралар олиб бормаётганини ва бу каби муҳокамалар бошланиши учун “асосий шартлар йўқ”лигини таъкидлайди. Бу ҳақда Кирби бугун, 15 ноябрь куни Италиянинг “Corriere della Sera” газетасига берган интервьюсида айтиб ўтди.
“Биз украиналикларнинг орқасида музокаралар олиб бормаймиз. [Украина Президенти Владимир] Зеленский музокараларга рози бўлишини ва у қачон ўтказилишини ўзи ҳал қилиши керак. У шундай қилмагунча, биз украиналиклар ўз ҳудудларини ҳимоя қилиш учун зарур бўлган қурол ва ҳарбий воситаларга эга бўлишини таъминлашга ҳаракат қиламиз. Ҳеч қандай музокаралар йўқ, нима муҳокама қилиниши ёки бўлмаслигини Украина ҳукумати ўзи белгилайди”, дейди у.
Аввалроқ “Politico” газетаси ўз манбаларига таяниб, АҚШ Давлат департаменти ҳозирда Россия ва Украина ўртасида бўлажак музокаралар учун замин тайёрлаётгани, бироқ Вашингтон маъмуриятида бундай қадамлар зарурлиги борасида келишмовчиликлар борлиги ҳақида хабар берган эди.
14 ноябрь куни АҚШ Президенти Жо Байден Хитой раҳбари Си Цзиньпин билан икки томонлама учрашув якунлари бўйича ўтказилган матбуот анжуманида Киев иштирокисиз Вашингтон Украина бўйича музокара олиб бормаслигини айтди.
Россия Ташқи ишлар вазири Сергей Лавров Москва Украина бўйича маслаҳатлашувларга тайёр эканини бир неча бор таъкидлаган. Унинг сўзларига кўра, Россия Ғарбдаги ҳамкасблари ўз манфаатларини инобатга олган ҳолда вазиятни юмшатиш бўйича суҳбат ташкил этишни таклиф қилсалар, уларга қулоқ солади.
Live
БарчасиПушкиннинг чевараси оламдан ўтди
07 Февраль