АҚШ Уиткофф вазифаларини уддалай олмаслигидан чўчимоқда

Олам

image

АҚШда Трампнинг Яқин Шарқ бўйича махсус вакили Стивен Уиткоффнинг Россия ва Эрон билан бир вақтнинг ўзида музокаралар олиб бориш имкониятига шубҳа билдирилди. Бу ҳақда “Politico” хабар берди.

Маълум қилинишича, АҚШ миллий хавфсизлик идоралари расмийлари мамлакат Президентининг Яқин Шарқ бўйича махсус вакили Стивен Уиткофф Россия ва Эроннинг энг “иродали” музокарачилари билан муомала қилишидан хавотирда. Кўпчилик расмийлар Уиткофф ҳаммасини барбод қилишидан қўрқмоқда.

Мақолада ёзилишича, Ғарб давлатларининг баъзи дипломатлари “ўнлаб йиллар” давомида ҳам Россия, ҳам Эрон билан баҳсли ҳудудлар, ўт очишни тўхтатиш ёки қуролларни назорат қилиш бўйича музокаралар олиб бормоқда, аммо улар ҳали аниқ натижага эришгани йўқ.

Маълумот учун, Стивен Уиткофф жорий йилнинг 12 апрель куни Уммонда Эрон ва АҚШ ўртасида бўлиб ўтадиган учрашувда асосий музокарачи сифатида иштирок этади.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ АҚШ Президентининг махсус вакили Стивен Уиткофф таклифнома олса, Эрон томони билан учрашиш учун Теҳронга бориши мумкинлиги ҳақида хабар берилганди. Уитткофф Эронни тўғридан тўғри музокаралар олиб боришга чақирувчи хабарлар юборган. Шунингдек, у апрель ойи бошида Вашингтонда Россия тўғридан тўғри инвестиция жамғармаси раҳбари Кирилл Дмитриев билан музокара ўтказган. Уиткофф март ойида Москвада Россия Президенти Владимир Путин қабулида ҳам бўлган.


Мақола муаллифи

Теглар

АҚШ Яқин Шарқ Стивен Уиткофф

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг