АҚШ Туркияни Россияга қарши қайраяпти – ОАВ

Олам

image

АҚШ расмийлари делегацияси туркиялик ҳамкасблари билан Россияга қарши санкцияларнинг амалга оширилишини муҳокама қилиб, Анқарани Москвага нисбатан кескинроқ позицияни эгаллашга кўндириш ниятида. Бу ҳақда бугун, 19 октябрь куни манбаларга таяниб, “Bloomberg” агентлиги хабар берди. 

Шу ҳафта бошида Ғазначилик котиби ёрдамчиси Элизабет Розенберг Анқара ва Истанбулга ташриф буюриб, у ерда Туркия Марказий банки раиси Шаҳап Кавжиўғли ва бизнес вакиллари билан учрашди. Бугун у Туркия Молия вазирлиги ходимлари билан учрашиши режалаштирилган. 

Америка делегациясининг Туркияга ташрифи Россия Президенти Владимир Путин ва унинг туркиялик мавқедошии Ражаб Тойиб Эрдўғаннинг Остонада бўлиб ўтган Осиёда ҳамкорлик ва ишонч чоралари бўйича кенгаш саммити доирасида учрашиб, ўзаро ҳамкорликни кенгайтиришга келишиб олганидан бир ҳафта ўтиб амалга оширилди. Икки давлат энергетика соҳасида, шунингдек, Туркияда газ марказини яратиш масаласини муҳокама қилди, деб эслайди “Bloomberg”.  

Эслатиб ўтамиз, 13 октябрь куни Остонада бўлиб ўтган Россия ва Туркия Президентларининг музокараларида Туркияда газ марказини яратиш масаласи муҳокама қилинган эди. Эрдўғаннинг сўзларига кўра, марказни энг қисқа вақт ичида яратиш режалаштирилган, унга энг мос жой Туркиянинг Европа қисмидаги Фракия минтақасидир.


Мақола муаллифи

Теглар

АҚШ Россия Туркия

Баҳолаганлар

186

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг