Эрдўған Путиннинг таклифига рози
Олам
−
14 Октябрь 2022
16092Туркияда энг қисқа вақт ичида халқаро газ маркази ташкил этилади. Туркия Президенти Ражаб Тойиб Эрдўған кеча, 13 октябрь куни Остонада россиялик мавқедоши Владимир Путин билан ўтган музокара натижаларини шарҳлар экан, бу учун энг муносиб жой мамлакатнинг Европа қисмидаги Фракия минтақаси эканини айтди. Бу ҳақда Президент Қозоғистондан қайтаётиб, самолётда журналистлар билан бўлиб ўтган мулоқотда сўз очган.
“Марказ учун энг мос жой – Фракия. Россия Президенти Владимир Путин билан биргаликда биз Энергетика вазирларига тегишли ишларни бошлашни топширдик. Бизда [газ учун] миллий тақсимлаш маркази бор, лекин у халқаро бўлади. Ҳеч қандай кечикиш ҳақида гап бўлиши мумкин эмас, масъуллар керакли музокараларни олиб боради ва дарҳол ишга киришади. Хавфсизликни таъминлаш бўйича барча зарур чоралар кўрилади ва биз бу борада дастлабки ишларни олиб боряпмиз”, дейди Эрдўған журналистларга.
Эслатиб ўтамиз, кеча, 13 октябрь куни Остонада Россия Федерацияси Президенти Владимир Путин Туркия раҳбари Эрдўғанга Туркияда Европадаги энг йирий газ хабини ташкил этиш таклифини билдирди. Унинг фикрича, ушбу газ хаби газ нархини аниқлаш платформасига айланиши мумкин, бу эса бу масалани сиёсийлаштиришни истисно қилади.
LiveБарчаси
Медведев Хитойга борди.
10:15