АҚШ Сурияда ИШИД раҳбарини йўқ қилди
Олам
−
20 Декабрь 2024 9059 1 дақиқа
Кеча, 19 декабрь куни АҚШ Марказий қўмондонлиги (CENTCOM) кучлари Суриянинг Дайр аз-Заур вилоятида ИШИД раҳбари Абу Юсуфни (тахаллуси Маҳмуд) йўқ қилди. Унга қилинган ҳужум оқибатида икки нафар ИШИД жангариси ҳам ўлдирилган. Бу ҳақда қўмондонликнинг Х саҳифасида хабар берилди.
Қайд этилишича, ушбу ҳаво зарбаси CENTCOM ва минтақадаги ҳамкорларнинг террорчиларнинг тинч аҳолига, АҚШ ҳарбийларига, иттифоқчиларига ва минтақа ҳамда ундан ташқаридаги шерикларига қарши ҳужумларни режалаштириш, ташкил этиш ва амалга ошириш ҳаракатларини бузиш ва сусайтиришга бўлган мажбуриятининг бир қисми бўлган.
Ҳужум илгари Сурия режими ва Россия томонидан назорат қилинган ҳудудда амалга оширилган.
“Аввал айтилганидек, АҚШ минтақадаги иттифоқчилар ва ҳамкорлар билан ишлаш орқали ИШИДнинг Суриядаги мавжуд вазиятдан фойдаланиб қайта тикланишига йўл қўймайди. ИШИД Суриядаги турли муассасаларда ушлаб турилган 8 мингдан ортиқ жангариларни озод қилишга уриниш ниятида. Биз ушбу раҳбарлар ва оператив ходимларни, жумладан Суриядан ташқарида операцияларни амалга оширишга уринаётганларни ҳам фаол нишонга оламиз”, дейди CENTCOM қўмондони генерал Майкл Эрик Курилла.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ АҚШ Суриядаги ИШИД аниқланган нишонларга жанговар самолётлар билан 70 га яқин юқори аниқликдаги зарбалар берганини эълон қилганди.