АҚШ Сурияга 70 дан ортиқ авиазарба берди

Олам

image

АҚШ Суриядаги ИШИД аниқланган нишонларга жанговар самолётлар билан 70 га яқин юқори аниқликдаги зарбалар берганини эълон қилди. Бу ҳақда АҚШ Қуролли кучларининг Марказий қўмондонлиги (CENTCOM) ўзининг Х саҳифасида хабар берди.

“ИШИД раҳбарлари, оперативлари ва лагерларига қарши амалга оширилган ҳужумлар террорист гуруҳининг ташқи операцияларни ўтказишига тўсқинлик қилиш ва марказий Сурия ҳудудида ИШИДнинг қайта ташкил топишига йўл қўймаслик мақсадида давом этаётган миссиянинг бир қисми сифатида ўтказилди”, дейилади ҳисоботда.

 CENTCOM'нинг қўшимча қилишича, ҳаво ҳужумлари оқибатида 75 га яқин нишон зарар кўрган.

Зарбалар АҚШ ҳаво кучларининг B-52, F-15 ва А-10 самолётлари иштирокида амалга оширилган. Жанговар зарба баҳолари ҳозирда ўрганилмоқда ва қурбонлар ҳақида ҳеч қандай маълумотлар йўқ.

Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 27 ноябрь куни "Хаят Таҳрир аш-Шом” гуруҳи тузилмалари ва унинг иттифоқчилари Сурия ҳукумат кучлари позицияларига қарши кенг кўламли ҳужум бошлаганди. 7 декабрь оқшомида Асад мухолифлари Ҳалаб, Ҳама, Дайр-аз-Зор, Даръа ва Ҳомс шаҳарларини эгаллаган. 8 декабрь куни эрталаб улар Дамашққа кириб келган, шундан сўнг Сурия армияси бўлинмалари шаҳарни тарк этган. Республика Бош вазири Муҳаммад Ғози Ал-Жалолий 7 декабрь куни кечқурун Асад билан охирги марта гаплашганини ва вазиятдан хабардор қилганини айтган.

Шундан сўнг ТАСС агентлиги Башар Асад Россиядан сиёсий бошпана сўрагани ва у оиласи билан Москвага келганини маълум қилган.


Мақола муаллифи

Теглар

Сурия авиазарба

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made