АҚШнинг собиқ президенти Пригожиннинг ўлими ҳақида гапирди
Олам
−
13 Сентябрь 2023
12886АҚШнинг 43-президенти Жорж Буш тадбиркор, “Вагнер” асосчиси Евгений Пригожин билан шахсан учрашганини билгач, ҳайратда қолганини айтди. Бу ҳақда кеча, 12 сентябрь куни “Business Insider” хабар берди.
Журналистлар АҚШнинг собиқ президентидан Евгений Пригожиннинг Тверь вилоятидаги авиаҳалокатда вафот этгани уни ҳайратлантиргани ёки йўқлигини сўраган.
"Йўқ, бу хабар мени ҳайрага солмади. Ўтган куни Санкт-Петербургдаги G8 саммитидан олинган суратга кўзим тушди. У ерда менга хизмат қилган йигит Пригожин эди", дейди Буш.
Собиқ президентнинг айтишича, 2006 йилда у Санкт-Петербургда Путиннинг “ошпази” билан бирга суратга тушган. Бироқ Буш Пригожин билан шахсан учрашганини эслай олмаслигини қўшимча қилган.
"Мен фақат тирик қолганимни биламан", деган Буш ҳазил аралаш.
2006 йил 14 июлдаги кадрларда Жорж Буш ва унинг рафиқаси Лаура Пригожиннинг ёнида тасвирланган. Ўшанда эр-хотин Россия етакчиси билан бирга зиёфатда қатнашган эди. Афтидан, Пригожин Бушга ичимлик берган. Кечки овқат Константин саройида 32-катта G8 саммити доирасида ташкил этилган.
Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 23 август куни Москвадан Санкт-Петербургга кетаётган Embraer Legacy бизнес-жети Тверь вилоятининг Куженкино қишлоғи яқинида ҳалокатга учраганди. Россия Федерацияси Тергов қўмитаси Россия Федерацияси Жиноят кодексининг 263-моддаси – "Ҳаво транспорти ҳаракати ва улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш" бўйича жиноий иш қўзғатди. Ҳалокатга учраган самолёт бортида 10 киши, жумладан “Вагнер” асосчиси Евгений Пригожин, асосий командирлар Дмитрий Уткин ва Валерий Чекалов бўлган. Уларнинг учаласи ҳам Россия Қаҳрамони унвонига эга эди. 27 август куни Тергов қўмитаси ДНК тести ёрдамида идентификация қилиш якунланганини маълум қилди. Топилган қолдиқлар Федерал ҳаво транспорти агентлиги эълон қилган йўловчилар рўйхатига мос келди. Евгений Пригожин Санкт-Петербургдаги Порохов қабристонига дафн қилинди.