“Морг”даги ўликлар орасидан Пригожинни танишди
Олам
−
24 Август 2023
36072“Вагнер” хусусий ҳарбий компанияси асосчиси Евгений Пригожиннинг жасади Твердаги ўликхонада аниқланди. Бу ҳақда манбасига таяниб, “Фонтанка” хабар берди.
Қайд этилишича, ҳалок бўлганларнинг жасадлари табиий офатдан кейин жиддий зарар кўргани учун уларни визуал аниқлаш имкони йўқ. Бироқ, билвосита далилларга таяниб, мутахассислар Пригожин ўлганлар орасида эканини айтмоқда.
Шунингдек, “ВЧК-ОГПУ” Telegram канали Пригожиннинг жасади ўликхонада расман танилгани, уни “Вагнер” командирларидан бири аниқлаганини ёзган.
“Асосий белги бармоқнинг йўқлиги эди”, дейилади хабарда.
Шунингдек, ўликхонада “Вагнер”нинг иккинчи қўмондони Дмитрий Уткиннинг жасади ҳам таниб олинган. У бўйи ва татуировкалари билан аниқланган.
Маълумот учун, хусусий самолёт ҳалокатида қурбон бўлганларнинг жасадлари Твер вилояти ўликхонасига етказилган. Мутахассислар ҳалок бўлганларнинг жасадларини аниқлаш учун суд-тиббий экспертиза ўтказади.
Эслатиб ўтамиз, кеча, 23 август куни бортида Пригожин бўлгани айтилган самолёт ҳалокатга учраганди. Шундан сўнг, халқаро ва маҳаллий жамоатчилик содир бўлган воқеаларнинг турли версияларини муҳокама қиляпти.
LiveБарчаси