АҚШ сенатори Самарқандда Турдимов билан учрашди
Жамият
−
26 Август 2023
7626Ўзбекистонда бўлиб турган Америка Қўшма Штатлари сенати Миллий хавфсизлик ва ҳукумат ишлари бўйича қўмитаси раиси Гари Питерс Самарқандга борди. Бу ҳақда вилоят ҳокими матбуот котиби Манучеҳр Мирзаев хабар берди.
Маълум қилинишича, бугун, 26 август куни АҚШ сенатори Гари Питерс Самарқандга борди. У бошчилигидаги делегация аъзоларини вилоят ҳокими Эркинжон Турдимов кутиб олган.
Меҳмонлар шаҳарнинг қадимий меъморий обидалари ва тарихий масканларига саёҳат уюштирган. Дунёга машҳур Регистон майдонидаги Мирзо Улуғбек, Шердор ва Тиллакори мадрасаларининг маҳобати меҳмонларда катта таассурот қолдирди.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ўзбекистон Ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов Гари Питерс бошчилигидаги АҚШ делегациясини қабул қилган эди. Шунингдек, Сенатор Гари Питерс Президент Шавкат Мирзиёев қабулида ҳам бўлган эди. Учрашувда Ўзбекистон ва АҚШ ўртасидаги стратегик шериклик муносабатларини янада мустаҳкамлаш ҳамда амалий ҳамкорликни, энг аввало, икки мамлакатнинг парламентлараро мулоқоти доирасида кенгайтириш масалалари кўриб чиқилган.