АҚШ Сенати Трампнинг ҳарбий ваколатларини чеклади
Олам
−
11:21 2814 1 дақиқа
АҚШ Сенати Президент Дональд Трампнинг ҳарбий ваколатларини чеклаш ҳақидаги қонун лойиҳасини маъқуллади. Бу ҳақда CNN хабар берди.
Маълум қилинишича, Сенат Трампнинг ҳар қандай ҳарбий ҳаракатни Конгресс билан келишишини мажбурий қиладиган қонун лойиҳасини маъқуллаган.
Нашр маълумотига кўра, ҳужжатни 50 сенатор қўллаб-қувватлаган, 47 нафар сенатор қарши чиққан. Трампнинг ҳарбий ваколатларини чеклаш учун демократларнинг аксарияти ва тўрт нафар республикачи сенатор овоз берган. Қарши овоз берганлар орасида эса республикачиларнинг аксарияти ва бир нафар демократ сенатор бўлган.
Сенат ушбу қонун лойиҳасини илк бор 2025 йилда, АҚШнинг Эрондаги ядровий объектларга зарбаларидан кейин овозга қўйган эди. Иккинчи овоз бериш эса 5 март куни – АҚШ ва Исроилнинг Эронга қарши ҳарбий амалиёти бошланганидан бир неча кун ўтиб ўтказилган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Дональд Трамп Эронга 19 май куни режалаштирилган ҳарбий ҳужумни кечиктирганини маълум қилганди. Трампнинг айтишича, ҳужумдан воз кечишни ундан Қатар Амири шайх Тамим бин Ҳамад Ал Соний, Саудия Арабистони Валиаҳди ва Бош вазири Муҳаммад бин Салмон Ал Сауд ҳамда БАА Президенти шайх Муҳаммад бин Зоид Ал Наҳаён сўраган.
Live
Барчаси