АҚШ Мадуронинг ўғлига ҳам айблов қўйди

Олам

image

Кеча, 3 январь куни АҚШ Венесуэлага зарбалар берди, собиқ президент Николас Мадурони қўлга олди ва уни наркотерроризмда айблади. АҚШ Адлия вазирлиги Николас Мадуро ва унинг турмуш ўртоғи Силия Флоресга нисбатан қўйилган айбловлар рўйхатини ошкор қилди.

Айбловларга кўра, Мадурога тўрт мартагача умрбод қамоқ жазоси таҳдид солмоқда.

Ҳужжатда айтилишича, “25 йилдан ортиқ вақт давомида Венесуэла етакчилари жамоатчилик ишончини суиистеъмол қилган ва бир вақтлар қонуний бўлган институтларни коррупцияга ботирган ҳолда, АҚШга тонналаб кокаин олиб кириш учун улардан фойдаланган.”

Шунингдек, айбланувчилар орасида Мадуронинг ўзи ва рафиқасидан ташқари қуйидаги шахслар ҳам борлиги қайд этилган:

  • Венесуэла президентининг ўғли Николас Мадуро (кичик);
  • собиқ адлия вазири Рамон Родригес Часин;
  • Ички ишлар ва адлия вазири Диосдадо Кабелё Рондон;
  • “Трен де Арагуа” жиноий гуруҳи етакчиси Эктор Растенфорд Герреро Флорес.

Эсалтиб ўтамиз, 3 январга ўтар кечаси Венесуэла пойтахти Каракас шаҳрида бир неча портлашлар содир бўлганди. Кейинроқ АҚШ Президнети Дональд Трамп Николас Мадуро ва унинг рафиқаси қўлга олиниб, АҚШга олиб кетилганини маълум қилди.

Маълумотларга кўра, АҚШ махсус хизматлари Мадурони ва унинг рафиқаси Силия Флоресни тўшагидан олиб чиқиб кетган. Вашингтон Венесуэлага қарши операцияда 150 та самолётни ишга солган. Ҳозирда улар Нью-Йоркдаги тергов изоляторида сақланмоқда.

Венесуэла Олий суди мамлакат вице-президенти Делси Родригесни давлат раҳбари Николас Мадуронинг ўғирлаб кетилиши муносабати билан вақтинча президент вазифасини бажарувчи этиб тайинлашга қарор қилди.


Мақола муаллифи

Теглар

АҚШ Венесуэла умрбод қамоқ Мадуронинг ўғли

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг