АҚШ қўшинлари кетса, Афғонистонда уруш бошланадими? Ғани нимадан қўрқишини айтди

Олам

image
0:00
0:00
download

Афғонистон Президенти Ашраф Ғани АҚШ қўшинлари чиқарилгандан сўнг мамлакатда фуқаролар уруши бошланиши мумкинлигини маълум қилди. Бу ҳақда “Spiegel” нашри хабар берган.  

“Фуқаролар уруши бошланиши эҳтимоли мавжуд. Аммо бунга йўл қўймаслик керак”, деган Президент. 

Шунингдек, Ғани 2014 йилдан сўнг, НАТОнинг мамлакатдаги жанговар миссияси ўқув миссиясига айлантирилгач, кўпчилик бунда “республиканинг таназзулга учраши”ни кўрганини қўшимча қилган. 

“Аммо биз бунга эришдик. Ҳаммаси қандай ҳикоя қилиш билан боғлиқ: одамлар беқарорлик сценарийси тўғрисида қанчалик кўп гапирса, биз шунчалик кўп зўравонликка дуч келамиз”, деган Ғани. 

Аввалроқ, АҚШ қўмондонлиги ушбу ҳафтада Афғонистон жанубидаги Қандаҳор вилоятида жойлашган йирик ҳаво кучлари базасидан ўз қўшинларини олиб чиқиб кетгани ҳақида хабар бергандик.  

Эслатиб ўтамиз, АҚШ Афғонистондан ўз қўшинларини олиб чиқиш ишларини бошлаб юборган.    

Маълумот ўрнида, 2020 йил февраль ойи охирида АҚШ ва “Толибон” тинчлик шартномасини имзолади. Келишувларга кўра, Америка қўшинлари шартнома тузилганидан 14 ой ўтгач, аниқроғи 2021 йилнинг майигача Афғонистонни тарк этиши керак эди. 

14 апрель куни АҚШ Президенти Жо Байден АҚШнинг Афғонистондаги миссияси якунланганини ва 1 майдан бошлаб мамлакатдан қўшинларини олиб чиқишни бошлашини эълон қилганди. Унга кўра, қўшинларни олиб чиқиб кетиш 11 сентябргача якунланиши керак.


Мақола муаллифи

Теглар

Афғонистон АҚШ

Баҳолаганлар

403

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг