АҚШ қўшинлари Афғонистондаги иккинчи йирик базасини тарк этди

Олам

image

АҚШ қўмондонлиги ушбу ҳафтада Афғонистон жанубидаги Қандаҳор вилоятида жойлашган йирик ҳаво кучлари базасидан ўз қўшинларини олиб чиқиб кетди. Бу ҳақда афғон армиясининг ушбу провинциядаги вакили Хўжа Алага асосланиб хабар берилган.  

“Улар (АҚШ - таҳр.) базани расмий равишда бизга топширмаган, аммо базани чоршанба куни тарк этишганини тасдиқлашим мумкин”, деган афғон армияси вакили. 

Ўз навбатида, Қандаҳор аэропорти раҳбари Массуд Паштун базадаги барча объектлар афғон кучлари назорати остига ўтганини таъкидлаган. 

Ала ва Паштунга кўра, базани афғон кучлари қўмондонлигига топширишнинг расмий маросими эртага, 15 май куни Рамазон ҳайити байрами тугагандан сўнг амалга оширилиши керак. 

Эслатиб ўтамиз, АҚШ Афғонистондан ўз қўшинларини олиб чиқиш ишларини бошлаб юборган.   

Маълумот ўрнида, 2020 йил февраль ойи охирида АҚШ ва “Толибон” тинчлик шартномасини имзолади. Келишувларга кўра, Америка қўшинлари шартнома тузилганидан 14 ой ўтгач, аниқроғи 2021 йилнинг майигача Афғонистонни тарк этиши керак эди. 

14 апрель куни АҚШ Президенти Жо Байден АҚШнинг Афғонистондаги миссияси якунланганини ва 1 майдан бошлаб мамлакатдан қўшинларини олиб чиқишни бошлашини эълон қилганди. Унга кўра, қўшинларни олиб чиқиб кетиш 11 сентябргача якунланиши керак.


Мақола муаллифи

Теглар

Афғонистон АҚШ

Баҳолаганлар

118

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made