АҚШ икки Африка мамлакатидан қўшинларини олиб чиқади

Олам

image

Нигер ва Чаддан америкалик ҳарбийларнинг асосий қисми олиб чиқилади. Бу ҳақда Пентагон матбуот котиби Патрик Райдер маълум қилди.

Райдернинг сўзларига кўра, бу вақтинчалик чора. Нигерда 1000 нафар, Чадда эса 100 нафар америкалик аскар бор.

“Чад расмийлари билан музокаралар давом этар экан, Қўшма Штатлар Чаддан Америка ҳарбий кучларининг бир қисмини қайта жойлаштиришни режалаштирмоқда, уларнинг бир қисми аллақачон мамлакатни тарк этиши керак эди. Бу бизнинг хавфсизлик соҳасидаги ҳамкорлигимизни кўриб чиқиш доирасидаги вақтинчалик қадамдир”, деб тушунтирган Райдер.

АҚШ Давлат департаментининг маълум қилишича, АҚШ ва Нигер расмийлари 25 апрель куни Нигер пойтахти Ниамейда АҚШ қўшинларини тартибли ва масъулият билан олиб чиқиб кетиш бўйича музокараларни бошлаш учун учрашган.

Улар келаси ҳафта ҳарбийларни олиб чиқиш жараёнини мувофиқлаштириши кутилмоқда.

Маълумот ўрнида, Нигерда АҚШнинг йирик ҳаво базаси жойлашган. У Агадес шаҳрида (пойтахтдан тахминан 920 км узоқликда) жойлашган ва бошқа нарсалар қаторида бошқариладиган ва учувчисиз кузатув парвозлари учун ҳам фойдаланилади.

Март ойида Нигер ҳукумати АҚШ билан ҳарбий ҳамкорлик шартномасини бекор қилганди.

Эслатиб ўтамиз, олдинроқ  Россия тинчликпарвар кучлари Озарбайжон таркибидаги Тоғли Қорабоғ ҳудудидан чиқиб кета бошлагани ҳақида хабар берилганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Пентагон Нигер Чад

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг