Россия Қорабоғдан олиб чиқилган ҳарбийларини қаерга кўчириши айтилди (видео)
Олам
−
22 Апрель
15861
Аввалроқ, Россия тинчликпарвар кучлари Озарбайжон таркибидаги Тоғли Қорабоғ ҳудудидан чиқиб кета бошлагани ҳақида хабар бергандик.
"Bild" нашрининг ёзишича, Кремль Қорабоғни тарк этган қўшинини Украина фронтига жўнатиши мумкин.
Россия ҳарбий контингентида икки мингга яқин аскар мавжуд бўлиб, асосийси улар ўнлаб янги БТР-82А зирҳли транспорт воситалари билан қуролланган. Бу эса фронтдаги зирҳли транспорт воситаларининг кескин танқислиги фонида муҳим аҳамиятга эга бўлиши мумкин.
Маълумот учун, Россия тинчликпарвар кучлари Қорабоғ ҳудудига 2020 йил ноябрь ойида Арманистон ва Озарбайжон ўртасида юзага келган кескинликдан сўнг жойлаштирилган эди. Ўша пайтда рус контингенти ҳажми 1960 нафар ҳарбий хизматчи ва 90 та зирҳли транспорт воситасидан иборат бўлгани маълум қилинган.
2023 йил сентябрида Озарбайжон Тоғли Қорабоғни тўла эгаллаш учун махсус операция ўтказди. Оқибатда пойтахти Степанакерт бўлган тан олинмаган республика Баку қўлига ўтди. Унда яшаётган 100 мингга яқин этник арманлар Арманистонга кўчиб ўтди.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь