АҚШ Гуантанамо қамоқхонасидаги маҳбусларнинг ҳуқуқларини бузмоқда

Олам

image

Кубадаги Американинг Гуантанамо қамоқхонасида маҳбуслар қийноққа солинади ва инсоннинг асосий эҳтиёжларидан маҳрум қилинади. Бу ҳақдаги фикрни Лондонда жойлашган CAGE инсон ҳуқуқлари ташкилотининг Гуантанамо лойиҳасини амалга ошириш учун масъул юрист Анас Мустафо маълум қилди.

Мустафонинг сўзларига кўра, у Гуантанамо қамоқхонасида номаълум муддатга ҳибсга олинган шахсларнинг адвокати бўлиб ишлайди. 

У ҳозирда ташкилот қамоқхонадаги сўнгги 30 нафар маҳбусни озод қилишга интилаётганини маълум қилган.

Шунингдек, адвокат ташкилот Гуантанамо қамоқхонасидаги собиқ маҳбусларни иш билан таъминлашини айтиб ўтган.

“Биз бундан фахрланамиз. Лойиҳа директорларидан бири 14 йил давомида Гуантанамо қамоқхонасида сақланган собиқ маҳбус. Таъсисчилардан бири Ҳамад ал-Абади тайёрлаган ҳужжатлар юзасидан ҳукумат томонидан таъқиб қилинмоқда. Гуантанамо биз устида ишлашимиз керак бўлган муҳим мавзулардан биридир”, дейди Мустафо.

Шу билан бирга, адвокат Қўшма Штатлар халқаро ҳуқуқни бузган ҳолда ва суд қарорисиз маҳбусларни Гуантанамода номаълум муддатга ушлаб турганини билдирган.

“Қўшма Штатлар Гуантанамодаги одамларни айбсиз ва судсиз ноқонуний ҳибсга олади. Қийноқларнинг барча турлари қамоқдаги маҳкумларга нисбатан қўлланилади, жинсий зўравонликдан тортиб, жисмоний ва руҳий зўравонликкача. Қўшма Штатлар маҳкумларга нисбатан қўлланилган шафқатсиз қийноқлар учун жавобгарликни ўз зиммасига олмаслик учун уларни Латвия, Полша, Марокаш ва Мисрдаги қамоқхоналарга ўтказди. Уларнинг аксарияти Сенат ҳисоботидан олиб ташланганига қарамай, Гуантанамода Марказий разведка бошқармаси томонидан амалга оширилган қийноқларнинг даҳшатли тафсилотлари билан танишишингиз мумкин”, дейди Мустафо.


Мақола муаллифи

Теглар

Куба Гуантанамо маҳбуслар

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг