АҚШ Грузияга ёрдам беришни тўхтатди

Олам

image
Хавфсизлик ва инсон ҳуқуқлари ўртасидаги танлов. Грузияда ҳукумат нимани хоҳлаяпти? Халқ-чи? north_east

Хавфсизлик ва инсон ҳуқуқлари ўртасидаги танлов. Грузияда ҳукумат нимани хоҳлаяпти? Халқ-чи?

Америка Қўшма Штатлари “Noble Partner 2024” ҳарбий машғулотларини номаълум муддатга қолдирганидан сўнг, республикага ёрдамни музлатиб қўйди. Бу ҳақда АҚШ Давлат котибининг фуқаролик хавфсизлиги, демократия ва инсон ҳуқуқлари бўйича ўринбосари Узра Зея грузиялик журналистларга маълум қилди.

“Қўшма Штатлар Грузияга ёрдамни музлатиб қўйди ва Грузиянинг Европа Иттифоқига қўшилиши ҳам тўхтатилди”, дейди Зея Грузияга ташрифини якунлаб.

Унинг қўшимча қилишича, Қўшма Штатлар Грузия расмийларининг республиканинг Евроатлантика йўлига путур етказадиган антидемократик ҳаракатларидан хавотирда.

“Қўшма Штатлар Грузия ҳукуматининг антидемократик ҳаракатларидан, ҳукмрон партиянинг айрим вакиллари тарқатаётган, Грузиянинг Евроатлантика йўлига путур етказаётган дезинформациядан жуда хавотирда”, деб хулоса қилди Зея.

АҚШ Мудофаа вазирлиги 5 июль куни стратегик муносабатларни қайта кўриб чиқиш муносабати билан 2024 йил ёзида режалаштирилган Грузия-Америка ҳарбий машғулотлари “Noble Partner 2024” номаълум муддатга қолдирилганини маълум қилди.

АҚШ Мудофаа вазирлиги машғулотларни кейинга қолдириш қарорини Грузия расмийлари томонидан АҚШ ва Ғарбнинг Украинадаги вазият муносабати билан Россияга босимни кучайтириш учун “иккинчи фронт” очишга уринишлари эълон қилингани билан асослади. Америка томони бундай баёнотлар ёлғон эканини даъво қилмоқда. Шу муносабат билан Америка Қўшма Штатлари расмийлари Грузияда тўлиқ миқёсли ҳарбий машғулотлар ўтказиш учун ҳозир тўғри вақт эмас, деган қарорга келди.

Эслатиб ўтамиз, олдинроқ Европа Иттифоқи раҳбарияти Грузиянинг ташкилотга аъзо бўлиш жараёнини тўхтатишга қарор қилганди.


Мақола муаллифи

Теглар

АҚШ Грузия

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made