Грузиянинг ЕИга аъзо бўлиш жараёни тўхтатилди
Олам
−
09 Июль
3115Европа Иттифоқи раҳбарияти Грузиянинг ташкилотга аъзо бўлиш жараёнини тўхтатишга қарор қилди. Бу ҳақда ЕИнинг Грузиядаги элчиси Павел Герчинский маълум қилди.
“Афсуски, Европа Иттифоқи раҳбарлари Грузиянинг ЕИга аъзо бўлиш жараёнини тўхтатиб туришга рози бўлди, бу Европа Кенгаши ҳисоботларида аниқ кўрсатилган”, дейди Герчинский Тбилисида халқаро конференцияда.
Элчи Грузия ЕИ кенгайишининг кейинги тўлқинига қўшиладими ёки йўқми, ҳозирча аниқ эмаслигини таъкидлади.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ ЕИ саммитида Грузияни мамлакатда қабул қилинган “хорижий агентлар” тўғрисидаги қонун туфайли ЕИга кириш жараёнини тўхтатиб қўйиш билан таҳдид қилинган эди. Шунингдек, Европа дипломатияси раҳбари Жозеп Боррель Грузия ҳукумати ҳозирги йўналишини давом эттирса, ЕИ эшиклари Грузия учун ёпиқ бўлишини айтди. Унга кўра, Брюссель “хорижий агентлар” тўғрисидаги қонун бекор қилинмаса, Тбилисини Европа тинчлик жамғармаси орқали молиялаштиришдан маҳрум қилишга тайёр.
LiveБарчаси