Боррель Грузияга ЕИ “эшиги ёпилишини” айтди

Олам

image

Европа Иттифоқи Грузия учун ЕИга “эшикни ёпади”, агар бу давлат ҳукумати сиёсатини давом эттирса. Бу ҳақда Евроиттифоқ дипломатияси раҳбари Жозеп Боррель Европа Иттифоқи Ташқи ишлар вазирларининг Люксембургдаги учрашуви бошланишидан олдин сўз очди.

“Европа Иттифоқига йўл Грузия халқи учун очиқ. Аммо, агар ҳукумат ўз ишини давом эттирса, бу йўл ёпилади. Бугун Европа Иттифоқи давлатлари ҳеч қандай аниқ қарорлар қабул қилмаяпти, биз вазият ва мумкин бўлган чора-тадбирларни муҳокама қилиш ҳақида гапиряпмиз. Аммо Европа тинчлик жамғармасининг молиявий ёрдами, юқори сиёсий даражадаги алоқалар ва молиявий ёрдам тез орада чекланиши мумкин”, дейди Боррель.

Унинг қўшимча қилишича, бундай чоралар “аҳолига таъсир қилмаслиги керак”.

Маълумот ўрнида, Грузия ўтган йилнинг декабрь ойида номзод мақомига эга бўлган, бироқ Европа Иттифоқи расмийлари Грузия қўшилишдан олдин бажариши керак бўлган баъзи муҳим ислоҳотларни амалга оширишни кечиктираётганлигини айтган.

Эслатиб ўтамиз, 3 июнь куни Грузия парламенти раиси Шалва Папуашвили мамлакат Президенти, Ғарб элитаси ва намойишчиларнинг кескин қаршиликларига қарамай, “Хорижий таъсирнинг шаффофлиги тўғрисида”ги қонунни имзолаганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Грузия Европа Иттифоқи Жозеп Боррель

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made