АҚШ Эрон компанияларини Россияга ёрдами учун қора рўйхатга киритди

Олам

image

АҚШ Савдо вазирлиги Россия қуролли кучлари ва унинг ҳарбий-саноат комплексига ёрдам бергани Эрондан еттита ташкилотни қора рўйхатга киритди. Тегишли билдиришнома Федерал реэстрнинг электрон маълумотлар базаси – АҚШ ҳукумати расмий ҳужжатлар тўпламида келтирилган.

Рўйхатга авиация саноатининг бир қанча корхоналари, шунингдек, Ислом инқилоби қўриқчилари корпусининг ҳаво кучлари киритилган.

“Ушбу етти ташкилот АҚШ ҳукумати томонидан Россия Қуролли Кучлари ва унинг ҳарбий-саноат комплексига ёрдам бериб, АҚШнинг миллий хавфсизлиги ёки ташқи сиёсати манфаатларига зид ҳаракат қилгани учун қора рўйхатга киритилди”, дейилади ҳужжат матнида.

Қайд этилишича, қора рўйхатга кириш бу ташкилотларга нисбатан экспорт назорати чораларини жорий этиш демакдир.

Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 27 январь куни соат 08:30 да Теҳронда Озарбайжон элчихонасига қуролли ҳужум уюштирилди. Ҳужум қилган шахс Калашников автомати билан қуролланган. Ҳодиса оқибатида хавфсизлик хизмати бошлиғи ҳалок бўлди, унинг икки ҳамкасби яраланди. Иккинчисининг ҳолати қониқарли деб баҳоланмоқда. Эрон полицияси Озарбайжон дипломатик ваколатхонасига уюштирилган ҳужумда гумонланувчининг ҳибсга олингани ҳақида хабар берди. 

Шундан сўнг, Озарбайжон Президенти Илҳом Алиев элчихонага уюштирилган қуролли ҳужумни қоралаб, уни террорчилик ҳаракати деб баҳолади.

Озарбайжон Ташқи ишлар вазирлиги матбуот котиби Айхан Ҳожизода эса Озарбайжон қуролли ҳужумдан кейин мамлакат элчихонаси ходимларини эвакуация қилмоқчилигини маълум қилган эди.

Шунингдек, Эрон ташқи ишлар вазири Ҳусайн Амир Абдуллоҳийян озарбайжонлик ҳамкасби Жейҳун Байрамов билан телефон орқали мулоқот қилиб, Озарбайжоннинг Теҳрондаги элчихонасига қилинган ҳужумдан икки давлат душманлари фойдаланганини билдирди.

Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги Озарбайжоннинг Эрон пойтахти Теҳрондаги элчихонасига уюштирилган ҳужум юзасидан муносабат билдириб, ушбу ҳолатни кескин қоралашини маълум қилди.


Мақола муаллифи

Теглар

АҚШ Эрон қора рўйхат

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг