АҚШ Афғонистондан чиқса, унинг ўрнини ким тўлдиради?

Олам

image
“Толибон”нинг 5 минг аъзоси қамоқдан қўйиб юборилди – ОАВ north_east

“Толибон”нинг 5 минг аъзоси қамоқдан қўйиб юборилди – ОАВ

Аввал хабар берганимиздек, афғонлараро тинчлик музокаралари жорий йилнинг 12 сентябридан бошланади. Агарда томонлар якдил қарорга келишга муваффақ бўлса, Афғонистонда узоқ кутилган тинчликка эришилади.

Бундан ташқари, келишуларга кўра, АҚШ Афғонистондаги ҳарбийларини олиб чиқиб кетиши керак бўлади. Америка Президенти Дональд Трамп аллақачон қўшинларни қайтариш ҳаракатини бошлаган.

Ҳўш, Афғонистонда тинчлик ўрнатилиб, АҚШ бу минтақани тарк этса, унинг ўрнини ким тўлдиради?

Россиялик шарқшунос ва сиёсатчи Алексей Малашенконинг фикрича, АҚШ ўлкани тарк этгач,  бу ерда энг аввало Ўзбекистон, Туркия ва Хитой сиёсий жиҳатдан фаоллашади.

Малашенко АҚШ ва "Толибон" ўртасидаги келишувга ҳозирча ҳар икки томон ҳам амал қилаётганини таъкидлади. Аммо “Толибон” таркибида келишув шартларидан норози бўлган гуруҳлар ҳам бор.

Бундан ташқари, Кобулдаги Ҳукумат орасида бир-бири билан келиша олмайдиган кучлар мавжуд. Сиёсатчи аввало Афғонистонни расман иккита Президент бошқараётганини эслатган.

Аввалроқ, Ўзбекистон афғонлараро тинчлик музокараларининг бир турини Самарқанд шаҳрида ўтказишга тайёр эканини билдирганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Афғонистон Толибон

Баҳолаганлар

377

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг