Афғонлараро тинчлик музокаралари 12 сентябрь куни бошланади – Қатар
Олам
−
10 Сентябрь 2020
5081Афғонлараро тинчлик музокаралари жорйий йилнинг 12 сентябрь куни Қатар пойтахти Доҳада бошланади. Бу ҳақда Қатар Ташқи ишлар вазирлиги маълум қилди, деб хабар бермоқда ТАСС.
“Қатар афғон тинчлик музокаралари жорий йилнинг 12 сентябрь куни Доҳада бошланишини маълум қилишдан баҳоятда хурсанд”, дейилади вазирлик хабарида.
Аввалроқ, Афғонистон Ҳукумати ва “Толибон” ҳаракати ўртасида музокараларни бошлаш учун 5 минг нафар толиб озод қилингани ҳақида хабар берган эдик.
Маълумот учун, Жорий йилнинг 29 февраль куни Қатарнинг Доҳа шаҳрида Америка Қўшма Штатлари ва "Толибон" ҳаракати ўртасида тинчлик сулҳи имзоланди.
Имзоланган тинчлик шартномасига кўра, АҚШ Афғонистонда қўшинлар сонини 135 кун ичида 12 мингдан 8,6 минг кишигача камайтириш мажбуриятини олди. Агар “Толибон” мамлакатда ҳудкушликларни мутлақо тўхтатса, америкаликлар ўз ҳарбийлари ва НАТО кучларини 14 ой давомида олиб чиқишда давом этади. Ушбу ҳаракатлар эвазига толиблар АҚШ ва бошқа давлатларга ҳужум қилиш учун Афғонистон ҳудудидан фойдаланишни тўхтатиши керак.
Келишувга кўра, афғонлараро маслаҳатлашувлар 10 мартда бошланиши керак эди. Ишончни мустаҳкамлаш чоралари доирасида афғонлараро музокаралар бошлангунга қадар 5000 га яқин толиблар ва радикаллар томонидан ушлаб турилган 1000 га яқин одам озод қилиниши шарт эди.
LiveБарчаси
Медведев Хитойга борди.
10:15