Афғон ҳукумати “Толибон”нинг 100 нафар аъзосини озодликка чиқарди
Олам
−
03 Май 2020
7061Афғон расмийлари “Толибон”нинг камида 100 аъзосини Кобулдаги қамоқхонадан озод қилди. Бу ҳақда “TOLOnews” телеканали хабар бермоқда.
Телеканал маълумотларига кўра, озод қилинган маҳбуслар Пул-э-Чархи қамоқхонасида бўлган.
Умуман олганда, Толибон мамлакат расмийларидан 5 минг маҳбусни ахлоқ тузатиш муассасаларидан озод қилишни талаб қилмоқда.
Маълумот ўрнида, жорий йилнинг 29 февраль куни Қатар пойтахти Доҳа шаҳрида АҚШ ва “Толибон“ ўртасида тинчлик шартномаси имзоланди.
Келишувга кўра, афғонлараро маслаҳатлашувлар 10 мартда бошланиши керак эди. Ишончни мустаҳкамлаш чоралари доирасида афғонлараро музокаралар бошлангунга қадар 5000 га яқин толиблар ва радикаллар томонидан ушлаб турилган мингга яқин одам озод қилиниши шарт эди. Ҳозирча юқоридаги талабларни икки томон ҳам тўлиқ бажармади.
LiveБарчаси